date

Каладзе «Милан» учун ўзига ўхшаш ҳимоячини танлади

Каладзе «Милан» учун ўзига ўхшаш ҳимоячини танлади

«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Каха Каладзе ўзининг аввалги жамоаси учун «янги Каладзе» ким бўлишини айтди. Ҳозир Тбилиси шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритаётган грузиялик футболчи бу рольга сербиялик марказий ҳимоячи Страхиня Павловични муносиб деб ҳисоблайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каладзенинг фикрича, Павлович жисмонан кучли ва ўйин услуби жиҳатидан унга яқин. «Танловим — Страхиня Павлович. У жисмонан бақувват ва ўйин услуби билан менга ўхшайди. У ёш, истиқболли, ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор, аммо тўғри йўлда», — дея Каладзенинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Каха Каладзе 2001–2010 йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилган. Павлович эса айнан Каладзе италияликлар сафига келган 2001 йилда туғилган. Сербиялик футболчи «Милан» сафида 2024 йилдан бери ўйнамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каладзе «Милан» учун ўзига ўхшаш ҳимоячини танлади