Левандовскига Европанинг икки гранд клуби кўз тикди

Левандовскига Европанинг икки гранд клуби кўз тикди

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини Европадаги бошқа нуфузли клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Польша футболчисининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. 37 ёшли тўпурар учун MLSнинг "Чикаго Файр" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, даъвогарлар қаторидан Туркиянинг "Фенербахче" жамоаси ҳам тилга олинмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, "Милан" ва Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам тажрибали юлдузни таркибига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқяпти. Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳам пойгадан четинмаган.

{{T2}}

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар