Пулишич Италияда кўпроқ уйда қолишини айтди

Америкалик ярим ҳимоячи Кристиан Пулишич уч йилдирки Италияда яшаб, «Милан» сафида тўп сурмоқда. У итальян тилини ўрганишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, кундалик ҳаётида кўпинча уйда қолишни афзал кўради ва жамоат жойларида тез-тез кўринмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пулишичнинг айтишича, у камдан-кам ҳолларда уйдан чиқади: бўш вақтида ер ёнғоқ ёғи ва мураббо қўшиб, америкача сэндвич тайёрлашни ёқтиради. Шунингдек, у оила аъзолари билан кўпроқ вақт ўтказишини таъкидлаб, буни Италияга мослашиш ва ўзини «уйдагидек» ҳис қилиш жараёнининг бир қисми деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Пулишич 2023 йилдан буён «Милан» футболчиси ҳисобланади. У Миланга Лондоннинг «Челси» клубидан кўчиб ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг