date

«Манчестер Юнайтед» Онана бўйича ёзги қарорини белгилади

«Манчестер Юнайтед» Онана бўйича ёзги қарорини белгилади

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти камерунлик дарвозабон Андре Онана масаласида кейинги қадамни аниқлаб олди. Ҳозирда у ижара асосида Туркиянинг «Трабзонспор» жамоасида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sun Sport журналистлари хабарига кўра, «қизил иблислар» Онанани ёзги трансфер ойнасида сотишга қарор қилган. 28 ёшли посбоннинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, Онананинг «Трабзонспор» билан ижара шартномаси 2026 йил июн ойи охиригача амал қилади.

Туркия чемпионатининг жорий мавсумида Андре 17 учрашувда майдонга тушди: у 22 та гол ўтказиб юборган, 4 баҳсда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Онана бўйича ёзги қарорини белгилади