date

Барбоза Сафоновни Яшин меросхўри сифатида эътироф этди

Барбоза Сафоновни Яшин меросхўри сифатида эътироф этди

Футбол агенти Паулу Барбоза россиялик дарвозабон, ҳозирда "ПСЖ" сафида тўп сураётган Матвей Сафоновнинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Барбоза таъкидлашича, Сафонов оғир шароитларда ўзининг энг кучли жиҳатларини кўрсатиб, Лев Яшинга муносиб давомчи борлигини исботлади. Агентнинг айтишича, жамоада ҳам Сафоновга ҳурмат баланд ва "ПСЖ" футболчилари унинг қанчалик муҳим эканини яхши тушунади.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида Сафонов беш учрашувда майдонга тушиб, олти гол ўтказиб юборди.

26 ёшли дарвозабоннинг Париж гранди билан шартномаси 2029 йил июни охиригача мўлжалланган. Унинг бозор қиймати 15 миллион евроға баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барбоза Сафоновни Яшин меросхўри сифатида эътироф этди