date

«Манчестер Юнайтед» ўнг қанот ҳимоясини Рюерсон билан кучайтирмоқчи

«Манчестер Юнайтед» ўнг қанот ҳимоясини Рюерсон билан кучайтирмоқчи

Диогу Далот ва Нуссаир Мазрауи борлигига қарамай, «Манчестер Юнайтед» ўнг қанот ҳимояси учун янги вариант излашни жадаллаштирди. TEAMtalk хабарига кўра, клуб бу позицияни кучайтириш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Далот жорий мавсум АПЛда 21 учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлса-да, унинг «Олд Траффорд»даги узоқ муддатли келажаги ҳануз ноаниқ. Бир томондан, Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячига қизиқишни сақлаб турибди, бошқа томондан эса «Юнайтед» раҳбарияти Диогу билан янги келишув катта маош оширилишини талаб қилишини яхши билади.

«МЮ» скаутлари сўнгги ўйинларда Дортмунднинг «Боруссия»си футболчиси Юлиан Рюерсоннинг ҳаракатларидан ижобий таассурот олди. 28 ёшли норвегиялик нафақат ўнг қанот ҳимоячиси сифатида, балки бутун қанотни ёпиб бера оладиган ва вингер ролида ҳам ўйнай оладиган универсал футболчи сифатида баҳоланмоқда.

Норвегия терма жамоаси аъзоси клуб билан 2028 йилгача шартномага эга ва уни 40 миллион евродан арзон нархда қўйиб юборишмаслиги таъкидланмоқда. Рюерсон бу мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда 13 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» ўнг қанот ҳимоясини Рюерсон билан кучайтирмоқчи