
Кеча тунда бўлган ўйин бениҳоя шунақа сарлавҳа қўйишга ундади, одамни. Бошқача, бўлиши мумкин эмасди.
Гап бугун 4:0 ҳисобида ортда бориб, 6та гол уришни эплаган "Барселона" ҳақида кетмапти. Улар, сўзсиз қаҳрамонга айланишди. Гап бошқа жойда.
Қандай қилиб, олтита гол ўтказиш мумкин? Боз устига ҳаммаси проффесионал бўлса. "ПСЖ"га нима бўлди, ўзи? Париж футболчилари бундан кейин қайдай бош кўтаришади, энди? Эркаклик ғурур бормиди, уларда?
Саволлар кўп, аммо жавоб йўқ.
Битта нарса бутун умрга қолади: футболга қизиқмаган одам ҳам "ПСЖ" устидан кулади. У бошқа нарса қила олмайди, у фақат кулади. Ахир бу дарҳақиқат уятли ҳолатдир. Ҳеч кимни бошига тушмасин, шунақа кунлар.
Йиғла, Париж! Бош жамоангнинг ҳолини кўриб, йиғла.
Улар энди анча пайт майдонга тушишмаса ҳам бўлаверади...
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар