Кьеллини "Интер" Италиядаги энг кучли жамоа деди

"Ювентус" директори Жоржо Кьеллини А Сериясининг 25-тури доирасида "Интер"га қарши ўйин олдидан матбуот билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув Милан шаҳридаги "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтади ва старт 00:45 да (Тошкент вақти билан) берилади.
Кьеллинининг таъкидлашича, туринликлар чемпионатдаги энг қудратли рақибга қарши майдонга тушади, бироқ жамоа сўнгги ойларда кўрсатиб келаётган юқори савиясини сақлаб қолишни мақсад қилган. Унинг айтишича, бугун хатоларнинг баҳоси янада қимматроқ бўлади.
Ҳозир "Нерадзуррилар" турнир жадвалида 55 очко билан пешқадам. "Ювентус" эса 46 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг