date

Биссек: «Интер» энди рақибларга юта олмайди дейишмайди

Биссек: «Интер» энди рақибларга юта олмайди дейишмайди

«Интер» ҳимоячиси Янн-Оурел Биссек Серия А доирасида «Ювентус» устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Нерадзурри» учрашувнинг иккинчи бўлимини тўлиқ кўпчиликда ўтказди ва ўйин сўнгида босимни кучайтириб, рақибни синдира олди.

«Энди одамлар биз тўғридан-тўғри рақибларни юта олмаймиз, деб гапиришни бас қилади. Буни доим эшитиш ёқимсиз эди. Энди олдинга қараш ва келажакка эътибор қаратиш керак. Бу жуда муҳим ғалаба, гарчи ўйин сифати унчалик кўнгилдагидек бўлмаган бўлса ҳам», — деди Биссек DAZN билан суҳбатда.

«Интер» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди: жамоа бир ўйин кам ўтказган «Милан»дан саккиз очкога олдинда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Биссек: «Интер» энди рақибларга юта олмайди дейишмайди