date

Зелинский «Ювентус» устидан ғалабани катта қадам деб баҳолади

Зелинский «Ювентус» устидан ғалабани катта қадам деб баҳолади

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Пётр Зелинский «Ювентус»га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. А Сериянинг 25-тур баҳси «нерадзуррилар»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, ўйин тақдирини ҳал қилган гол эса учрашув сўнгида поляк футболчи ҳисобига ёзилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Гол албатта муҳим, аммо бугун бутун жамоа яхши ўйнади ва бу натижага лойиқ эди. Ғалабадан завқланяпмиз — катта иш бажарилди», — дея Зелинскийнинг сўзларини Sky Sport Italia келтирди.

Шунингдек, у жамоа ўйин давомида айрим вазиятларда эътиборни йўқотганини ҳам таъкидлади: «Рақибнинг жавоб голига ўхшаш ҳолатларга йўл қўймаслигимиз керак. Пионинг ажойиб голидан кейин олдинга чиқдик, кейин эса концентрация етишмади. Энг муҳими — биз ютдик», — деди Зелинский.

Маълумот учун, «Интер» турнир жадвалида 61 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зелинский «Ювентус» устидан ғалабани катта қадам деб баҳолади