
"Барселона" ҳужумчиси Неймар ПСЖга қарши учрашув (6:1) дан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу учрашув ҳаётимдаги энг яхши ўйин бўлди. Ўйиндаги голлар, вазиятлар, паслар буларни ҳеч қачон ёддан чиқариб бўлмайди.
Бахтлиман. Ҳакам ҳуштаги чалингунга қадар биз дунёнинг энг кучли клубларини ҳам мағлубиятга учрата олишимизга ишондим. "Барселона" футболчиларининг барчаси бир-бирига ишониб ўйнади.
Олтинчи гол муаллифи Серхи Робертога стандарт вазият бўлаётган вақтда айнан ўша ердан бориб жой олишини айтгандим, шу вазиятда хавфли ҳужум ярата олишимизни сезгандим", – дейди Неймар Marca нашрига берган интервьюсида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар