date

Италия ҳакамлар раҳбари «Интер» – «Ювентус»даги хатони тан олди

Италия ҳакамлар раҳбари «Интер» – «Ювентус»даги хатони тан олди

А Сериядаги «Интер» – «Ювентус» учрашуви (3:2) кўпроқ ҳисоб билан эмас, балки баҳсли ҳакамлик қарори билан ёдда қолди. Биринчи бўлим охирларида бош ҳакам Федерико Ла Пенна «Ювентус» ҳимоячиси Пер Калулюга сариқ карточка кўрсатди, бироқ эпизодда «Интер» футболчиси Алессандро Бастони жарима ишлатиш учун вазиятни бўрттиргани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энг асосий муаммо шундаки, VAR бу ҳолатга аралаша олмади: амалдаги протокол сариқ карточка билан боғлиқ эпизодларда видеоассистентнинг қарорни ўзгартиришига рухсат бермайди.

Вазият юзасидан Италия ҳакамлар корпуси раҳбари Жанлука Рокки ҳам муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, Ла Пеннанинг қарори аниқ хато бўлган ва VARдан фойдалана олмагани янада афсусли.

Айни пайтда «Интер» А Серияда пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италия ҳакамлар раҳбари «Интер» – «Ювентус»даги хатони тан олди