date

Ван Дейк Салоҳнинг «Ливерпул»даги етакчилигини юқори баҳолади

Ван Дейк Салоҳнинг «Ливерпул»даги етакчилигини юқори баҳолади

«Ливерпул» ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк жамоа ҳужумчиси Моҳамед Салоҳнинг майдондаги ўрни ва таъсири ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ван Дейкнинг айтишича, Салоҳ ҳануз жамоанинг етакчиси бўлиб қолмоқда ва сардор сифатида унинг майдонда бўлиши ниҳоятда муҳим. Ҳимоячи Салоҳнинг оддийгина иштироки ҳам жамоага фойда беришини таъкидлади.

«Салоҳ жамоага фақат голлар билангина эмас, бундан ҳам кўпроқ нарсани беради. Албатта, ҳозир кўпчилик унинг голларига қарайди, чунки у жуда юқори мезон ўрнатган. У гол урганда танқид ҳам камаяди. Аммо биз учун ҳеч нарса ўзгармайди — одамлар кўрмайдиган жиҳатлар жуда кўп», — дея ван Дейк сўзларини BBC келтирди.

«Ливерпул» навбатдаги учрашувини 22-февраль куни сафарда «Ноттингем Форест»га қарши ўтказади.

Шунингдек, ван Дейк Салоҳнинг келажаги борасида ҳам очиқ гапириб, уни жамоада қолишини исташини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ван Дейк Салоҳнинг «Ливерпул»даги етакчилигини юқори баҳолади