date

«Милан» Рубен Лофтус-Чик билан шартномани узайтирмоқчи

«Милан» Рубен Лофтус-Чик билан шартномани узайтирмоқчи

«Милан» марказий ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик билан амалдаги келишув муддатини узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборди. Tuttosport нашри шу ҳақда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, сўнгги пайтларда англиялик футболчи асосий таркибдаги етакчи ўйинчилардан бири сифатидаги мавқеини анча мустаҳкамлаб олди. «Россонери» бош мураббийи Массимилиано Аллегри эса шогирдининг ўйинидан тўлиқ мамнун.

Жорий мавсумда Лофтус-Чик «Милан» сафида барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди. 30 ёшли хавбекнинг италян клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Рубен Лофтус-Чик билан шартномани узайтирмоқчи