date

Гвардиола Савионинг жароҳатдан кейинги қайтиши ҳақида гапирди

Гвардиола Савионинг жароҳатдан кейинги қайтиши ҳақида гапирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қанот ҳужумчиси Савио жароҳатдан сўнг сафга қайтаётгани борасида янгилик берди. 21 ёшли футболчи январ бошидан бери шикаст сабаб майдонга тушмай келаётганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гвардиоланинг айтишича, Савио Англия кубогидаги "Солфорд"га қарши ўйинда бир неча дақиқага майдонга тушиши мумкин эди, бироқ мураббийлар штаби таваккал қилишни истамаган. У сўнгги машғулотларда футболчининг ҳолати анча кўтарилганини алоҳида таъкидлаб, унинг жамоа билан икки кун аввалги тренингдаги ўйини жуда юқори даражада бўлганини айтди.

Шанба куни "шаҳарликлар" Англия кубоги 4-босқичида "Солфорд Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. "Манчестер Сити"нинг навбатдаги учрашуви 21 феврал куни АПЛ доирасида бўлиб ўтади, рақиб — "Ньюкасл".

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Савионинг жароҳатдан кейинги қайтиши ҳақида гапирди