date

«Болонья» Побегани тўлиқ трансфер қилиб, шартномани узайтирди

«Болонья» Побегани тўлиқ трансфер қилиб, шартномани узайтирди

Томмазо Побега энди «Болонья» футболчиси сифатида расман тўлиқ рўйхатдан ўтди: ярим ҳимоячи ижара асосида эмас, клуб билан доимий шартнома имзолади. Келишувга кўра, «Милан» бу трансфердан 7 миллион евро ишлаб олади. Футболчининг янги битими 2030 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мажбурий сотиб олиш банди 15 февралдан кейин кучга киргани айтиламоқда. Побега аввал «Болонья»да икки мавсум ижара асосида ўйнаб, жами 55 учрашувда майдонга тушди. Шу вақт ичида у 7 гол урди ва 5 бор голли узатма муаллифи бўлди.

Ҳозирда «Болонья» Италия А Серияси турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Болонья» Побегани тўлиқ трансфер қилиб, шартномани узайтирди