Гарсия “Жирона”га ютқазгач, “Барселона” ўйинини танқид қилди

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида каталониялик “Барселона” сафардa “Жирона”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин “кўк-анорранглилар” дарвозабони Жоан Гарсия ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсиянинг айтишича, унинг асосий вазифаси — гол ўтказмаслик, аммо бу сафар рақиб “хоҳлаганидан ҳам кўпроқ” зарба йўллаган. Дарвозабон барча сэйвлар жамоа мағлуб бўлса, аҳамияти қолмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, у “Барселона” ўйинини яхшилаши зарурлигини қайд этди: жамоа рақибларга жуда кўп гол уриш имкониятларини бериб қўймоқда ва бу устида ишлашини билдирди. Футболчининг сўзларини Marca нашри келтирди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Ханс-Дитер Флик шогирдлари пешқадам мадридлик “Реал”дан икки очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!