Лапорта «Реал» устидан ғалабалар ёқимли эканини айтди

Жоан Лапорта март ойида «Барселона» президентлиги сайловларида ғалаба қозонишга умид қилмоқда. Қайта номзод бўлиши учун у яқинда лавозимидан истеъфо беришга мажбур бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клубнинг собиқ раҳбари Испания ички мусобақаларида 2025 ва 2026 йиллардаги финал учрашувларида «Реал» устидан қўлга киритилган зафарлар ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Сўнгги финалларда — охирги учта финалда — биз «Реал»ни ютдик. Ишонч билан айтаман, уларни мағлуб этиш жуда ёқимли», — дея Лапортанинг сўзларини The Touchline келтирди.
Аввалроқ Лапорта «Барселона»га қарши қандайдир яширин кураш кетаётгани борасида ишора қилганди.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни «Барселона» сафарда «Жирона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг