date

Собослаи Винисиусни «Ливерпул»га ўтишга кўндирмоқда

Собослаи Винисиусни «Ливерпул»га ўтишга кўндирмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TNT Sports Argentina хабарига кўра, «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи бразилияликка шахсан қўнғироқ қилиб, уни «қизиллар» сафига ўтишга кўндиришга уринган. Аввалроқ Винисиус венгриялик футболчини яқин дўсти сифатида тилга олганди. Қизиқ томони, Собослаига «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Ливерпул» Винисиусни Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда: мисрлик юлдуз ёзда клубни тарк этиши мумкин. Бир неча кун олдин эса Винисиус «Реал» раҳбариятидан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тезлаштиришни сўраб, келажаги борасида имкони қадар тезроқ қарор қабул қилиш ниятида эканини билдирган.

Манбаларга кўра, Винисиус «қаймоқранглилар»дан маошини Килиан Мбаппенинг даромадидан ҳам юқори қилишни талаб қилмоқда. Ҳозирда франсуз футболчиси «Реал»даги энг кўп маош оладиган ўйинчи ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собослаи Винисиусни «Ливерпул»га ўтишга кўндирмоқда