date

«Ливерпуль» Гакпони ёзда сотиш вариантини кўриб чиқмоқда

«Ливерпуль» Гакпони ёзда сотиш вариантини кўриб чиқмоқда

«Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпо жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Уилсон Кокс берган маълумотларга кўра, «қизиллар» 26 ёшли нидерландиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда. Клуб янги мавсум олдидан таркибни янгилашни режалаштирмоқда ва Гакпо кетиши мумкин бўлган асосий номзодлар қаторидан тилга олинмоқда.

Гакпо 2023 йилда PSVдан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 34 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Transfermarkt портали футболчининг бозор баҳосини 70 миллион еврога тенг деб кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» Гакпони ёзда сотиш вариантини кўриб чиқмоқда