date

Кнутсен «Интер»га қарши ўйинда ҳалол кураш кутмоқда

Кнутсен «Интер»га қарши ўйинда ҳалол кураш кутмоқда

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби бош мураббийи Хьетил Кнутсен Чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида Миланнинг «Интер» жамоасига қарши бўладиган илк учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис ҳалол ва «тоза» футбол бўлишига умид билдирди. У бу гаплари билан «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони «Ювентус»га қарши ўйинда кўп муҳокама қилинган эпизоддаги ҳаракатларига ишора қилгандек бўлди.

«Чин дилдан, майдонда соф ва адолатли ўйинни кўришни истайман. Ҳозирги футболда баъзан ифлос тактика натижа бераётгандек, аммо футбол бошқача бўлиши керак. Биз бу учрашувга жуда пухта тайёрландик. “Интер” — катта тажрибага эга жамоа, улар бизга бор имкониятини кўрсатади. Биз эса ўйинни назорат қилишга ва ҳаракатларимизда имкони қадар эркин бўлишга эътибор қаратамиз», — дея Кнутсеннинг сўзларини CalcioMercato келтирди.

Учрашув 18-февраль куни бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кнутсен «Интер»га қарши ўйинда ҳалол кураш кутмоқда