date

Доннарумма дарвозабон учун энг муҳим кўникмани айтди

Доннарумма дарвозабон учун энг муҳим кўникмани айтди

"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма посбонлар учун қайси жиҳатлар энг муҳимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли италияликнинг фикрича, дарвозабон учун асосий вазифа — бор кучини бериб ўйнаш ва гол ўтказмаслик. У баъзан соғлиқ хавф остида қолиши мумкин бўлса ҳам, тўпни тўрга киритмаслик учун охиригача курашиш кераклигини таъкидлади. Доннарумма энг муҳим сифат сифатида эса қўрқмасдан ҳаракат қилишни кўрсатди. Унинг сўзларини City Report келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма ўтган йил сентябр ойида "ПСЖ"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган ва клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Трансфер "шаҳарликлар"га 30 миллион еврога тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Доннарумма дарвозабон учун энг муҳим кўникмани айтди