date

«Реал» мудофаа маркази учун асосий трансфер нишонини белгилади

«Реал» мудофаа маркази учун асосий трансфер нишонини белгилади

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги янгиланиш жараёнида ҳимоя чизиғини кучайтиришни асосий вазифалардан бири сифатида кўрмоқда. Diario Sport хабарига кўра, марказий ҳимоячи позицияси учун «қироллик» жамоасининг устувор номзоди «Ливерпул» футболчиси Ибраима Конате бўлди. Агар франсуз футболчи «қизиллар» билан шартномасини узайтирмаса, июн охирида битими якунлангач, у эркин агент мақомида бозорга чиқади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Конате ўтган йили ҳам «Реал»нинг энг жиддий даъвогарлари қаторида тилга олинганди, бироқ кейинчалик қизиқиш пасайганди. Сўнгги ҳафталарда эса 26 ёшли футболчининг Мадридга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди. Transfermarkt портали марказий ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» мудофаа маркази учун асосий трансфер нишонини белгилади