date

«Болонья» Побегани «Милан»дан тўлиқ трансфер қилганини тасдиқлади

«Болонья» Побегани «Милан»дан тўлиқ трансфер қилганини тасдиқлади

«Болонья» чоршанба куни клубнинг расмий сайти орқали Томмазо Побега энди жамоанинг тўлақонли футболчисига айланганини маълум қилди. «Қизил-кўклар» ярим ҳимоячини «Милан»дан сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

26 ёшли Побега «Болонья» билан 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома имзолади. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам бор.

Томмазо Побега «Болонья» сафида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 55 та расмий учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда у 7 та гол уриб, 5 та голли узатма муаллифи бўлган.

Айни пайтда «Болонья» Италия чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Болонья» Побегани «Милан»дан тўлиқ трансфер қилганини тасдиқлади