Чинквини ҳакамнинг қарори жуда нотўғри бўлганини айтди

«Зенит»нинг собиқ спорт директори Оресте Чинквини ҳакам Федерико Ла Пенна бошқарган учрашувдан кейин фикр билдирди. Яқинда «Ювентус» — «Интер» ўйинида (2:3) рефери туринликлар ҳимоячиси Пьер Калулюни майдондон четлатганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чинквинининг таъкидлашича, ҳакам жиддий хатога йўл қўйган: унингча, Калулю қоида бузмаган, «Ювентус» эса тахминан 50 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур қолган. Шунга қарамай, Спаллетти жамоаси яхши футбол кўрсатганини қайд этган мутахассис, ўйинда 2:2 ҳисоб натижага кўпроқ мос келган бўларди, деди.
Шунингдек, Чинквини келажакда қоидалар ўзгартирилиб, VAR бундай баҳсли эпизодларга аралаша олишини исташини билдирди. У Россияда ишлаган даврида ҳам бунақа даражада хатоли ҳакамлик қарорларини деярли учратмаганини қўшимча қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!