date

Эспозито «Интер» сафида плей-оффда энг ёшлар қаторидан

Эспозито «Интер» сафида плей-оффда энг ёшлар қаторидан

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито Чемпионлар лигаси доирасида «Буде-Глимт» дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 30-дақиқасида италиялик футболчи ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Opta маълумотига кўра, Эспозито 20 ёш-у 235 кунлигида «нерадзуррилар» тарихида Чемпионлар лигаси плей-оффида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Бу рўйхатда ундан фақат собиқ ҳужумчи Обафеми Мартинс олдинда.

Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади — 1:1.

Эспозито жорий мавсум барча турнирларда 32 ўйинда 7 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эспозито «Интер» сафида плей-оффда энг ёшлар қаторидан