Элагин «Арсенал» дурангини мағлубиятга тенглаштирди

Англия чемпионатининг сафар баҳсида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Вулверхемптон» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. «Канонирлар» 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, якундан г‘алабани қўлдан чиқариб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу натижа юзасидан футбол шарҳловчиси Александр Элагин ўз фикрларини билдирди.
«Дуранг — мағлубиятга тенг. Жуда аламли. Учрашувни деярли муаммосиз назорат қилиб, икки тўп фарқ билан ютиб турган пайтда охир-оқибат дурангга рози бўлиш — энг муҳим ғалабани бой бериш демак», — дея ёзди Элагин ижтимоий тармоқларда.
«Арсенал» 58 очко жамғ‘ариб, Англия чемпионати турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолди. «Манчестер Сити» эса 5 очкога ортда бормоқда, бироқ Хосеп Гвардиола жамоасининг захирада битта ўйини бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!