date

Мали терма жамоаси Россияга энг кучли таркибда келади

Мали терма жамоаси Россияга энг кучли таркибда келади

Россия терма жамоаси март ойида Мали билан ўз майдонида ўртоқона учрашув ўтказмоқчи. РФУ бу ўйин ҳақида ҳозирча расман хабар бермаган бўлса-да, Мали томони беллашув Краснодарда бўлишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекаайе жамоа Россияга тўлиқ таркибда келишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене ва бошқа футболчилар тахминан 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйиндан олдинги машғулотни ўтказади.

Бекаайе келишувга эришиш осон бўлганини ҳам қайд этди. У Мали терма жамоаси жуда кучли рақиб ҳисобланган Россияга қарши ўйнашдан мамнун бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ҳамон УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда, шу боис у фақат ўртоқона учрашувлар ўтказиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали терма жамоаси Россияга энг кучли таркибда келади