date

Лука Модрич «Милан» билан шартномасини узайтиришга қарор қилди

Лука Модрич «Милан» билан шартномасини узайтиришга қарор қилди

Ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятини «Милан»да давом эттиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Calciomercato хабарига кўра, «россонери» раҳбарияти 40 ёшли хорватиялик футболчи жамоада яна камида бир мавсум тўп суришига ишонмоқда. Модричнинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган, бироқ келишувда футболчи ихтиёрига кўра яна бир йилга узайтириш банди мавжуд. Кутилишича, Модрич ушбу опцияни ишга туширади.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 2025 йилда «Реал»дан эркин агент сифатида «Милан» сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 27 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лука Модрич «Милан» билан шартномасини узайтиришга қарор қилди