Дибала Мессини ҳам, Роналдуни ҳам бир жиҳатда ўхшатди

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала фаолияти давомида ҳам Лионел Месси, ҳам Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп сурган. У футбол оламидаги энг машҳур саволлардан бирига — қайси бири кучлироқ экани ҳақидаги баҳсга муносабат билдирди, бироқ аниқ танлов қилишдан тийилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг таъкидлашича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан турлича бўлса-да, уларни бирлаштирадиган энг катта ўхшашлик — менталитет. “Уларнинг техникаси бошқача, аммо руҳан жуда ўхшаш: иккаласида ҳам ғалаба учун енгилмас иштиёқ бор. Кучли томонлари турлича, лекин иккаласи ҳам ҳақиқий жангчи”, — дея футболчининг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтирди.
Маълумот учун, Месси фаолияти давомида 8 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган, Роналду эса 5 бор ушбу совринни ютган. Ҳозир Месси “Интер Майами” сафида, Роналду эса “Ал-Наср”да ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!