Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномани узайтирмоқчи

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан амалдаги келишувини катта эҳтимол билан узайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиялик мутахассис ҳозирги иш жойи унга жуда маъқул эканини таъкидлади.
«Ўйлайманки, Бразилия билан шартномани тўрт йилга узайтираман. Бу мен учун янги иш, ва у менга жуда ёқмоқда», — дея Анчелоттининг сўзларини Movistar келтирди.
Анчелотти 2025 йил май ойида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида бразилияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.
Мундиал гуруҳ босқичида Бразилия Шотландия, Гаити ва Марокашга қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг