А Серия юлдуз ҳужумчиси «Барселона»га йўл олмоқчи

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович мавсум якунлангач, фаолиятини «Барселона»да давом эттириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунга етади ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Tuttosport хабарига кўра, 26 ёшли форвард қаерда ўйнаш борасида танловини ҳам қилган: у «Барселона»га эркин агент сифатида ўтишни режалаштирмоқда. Каталония клуби Влахович учун курашда ҳозирча пешқадам ва битимни амалга ошириш учун дастлабки қадамларини ташламоқда.
Қайд этилишича, «Барселона»да Влахович Роберт Левандовскининг ўрнини босиши мумкин. Польша ҳужумчисининг шартномаси ҳам июн охирида якунланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг