date

Янги шартнома имзолаган Сака «Арсенал»даги мақсадини айтди

Янги шартнома имзолаган Сака «Арсенал»даги мақсадини айтди

Лондоннинг «Арсенал» клуби қанот ҳужумчиси Букайо Сака жамоа билан янги узоқ муддатли шартнома имзолагандан сўнг, клубдаги асосий мақсадлари ҳақида фикр билдирди. «Тўпчилар» пайшанба куни 24 ёшли футболчи билан келишув узайтирилганини расман эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мен бу ерда ҳаммасини ютишни хоҳлайман. Ишонаманки, олдиндаги йиллар «Арсенал» учун зафарли бўлади», — деб Саканинг сўзларини келтиради журналист Фабритсио Романо.

Жорий мавсумда Сака Микел Артета жамоасида 34 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. У клубнинг асосий жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда: шу вақт ичида барча мусобақаларда 297 та ўйинда қатнашиб, 78 тадан гол урди ва шунча марта жамодошларига ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Янги шартнома имзолаган Сака «Арсенал»даги мақсадини айтди