Эрик Гарсия ҳакамлар «Барселона» голини бекор қилиши мумкин деди

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Испания футболidagi ҳакамлик масалалари ҳақида кескин фикр билдирди. Каталонияликлар сўнгги икки ўйинда Мадриднинг «Атлетико»сига 0:4, «Жирона»га эса 1:2 ҳисобида ютқазди ва ҳар икки учрашувда ҳам ҳакамлар қарорларидан норози бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсия жамоада ҳозир «ҳар қандай голимиз ҳисобга олинмай қолиши мумкин» деган ҳиссиёт кучайганини айтди. Унинг таъкидлашича, агар ҳакамлар голни бекор қилишни истаса, барибир шундай қарорга келади.
Футболчи «Атлетико»га қарши ўйинда Кубарсининг голи бўйича қарор чиқариш қарийб етти дақиқа чўзилганини эслатиб, буни ақлга сиғмайдиган ҳолат деб атади. Гарсиянинг сўзларини Barca Universal келтирди.
«Барселона»нинг навбатдаги учрашуви 22-февраль куни бўлиб ўтади. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа «Леванте»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!