date

«Ювентус» Спаллеттининг келажаги бўйича режа тузди

«Ювентус» Спаллеттининг келажаги бўйича режа тузди

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг келажаги ҳануз мавҳумлигича қолмоқда. Унинг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, баҳорда томонлар учрашиб, ҳамкорликни давом эттириш шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, агар жамоа А Серия якунида кучли тўртликдан жой олса, мураббий билан битим узайтирилиши эҳтимоли юқори. Бироқ «бьянконери» кейинги мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, 66 ёшли мутахассис билан хайрлашишлари мумкин. Бундай ҳолатда клуб уч-тўртта эҳтимолий номзодни унинг ўрнига кўриб чиқади.

Спаллетти «Ювентус»ни ўтган йил октябрь ойи охирида қабул қилиб олганди. Ҳозирда «Қария сеньора» А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Спаллеттининг келажаги бўйича режа тузди