Компания Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Винисиус Жуниор майдондаги эпизоддан сўнг «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ирқчиликда айблади. Можаро кенг муҳокамага сабаб бўлди ва мавзу юзасидан «Бавария» бош мураббийи Венсан Компания ҳам фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компания матбуот анжуманида Винисиуснинг реакцияси чин ҳиссиёт бўлганини таъкидлади: унинг сўзларига кўра, бундай эмоцияни сохталаштириб бўлмайди ва футболчи шунчаки ҳакам олдига боришдан манфаат топмаган. Мураббий, шунингдек, одатда дипломатик бўладиган Мбаппе ҳам кўрган ва эшитганлари ҳақида очиқ гапирганини айтди.
«Бавария» мураббийи Престианни гапираётганда оғзини футболкаси билан ёпишга уринганини, трибунада эса айрим мухлислар маймун ишораларини қилгани кўрингини ва булар видео тасвирларда қайд этилганини ҳам қўшимча қилди.
«Бавария» навбатдаги учрашувини 21 февраль куни «Айнтраҳт»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!