date

Гави «Барселона»га қайтиш йўлида яна бир қадам ташлади

Гави «Барселона»га қайтиш йўлида яна бир қадам ташлади

Ярим ҳимоячи Гави ёздан бери «Барселона» сафида майдонга тушмаяпти. Футболчи тиззасидаги муаммо сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечириб, тикланиш жараёнини бошлаган эди. Энди эса у жамоага қайтишга тобора яқинлашмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Deportivo хабарига кўра, жума куни Гави умумий машғулотларда қисман иштирок эта бошлади. Бу жуда ижобий белги, бироқ 21 ёшли хавбекнинг яқин кунларда майдонга қайтиши ҳақида гапириш ҳозирча эрта.

Гави «Барселона»нинг асосий жамоаси таркибида жами 155 ўйин ўтказган. Ушбу учрашувларда у 10 та гол уриб, 18 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гави «Барселона»га қайтиш йўлида яна бир қадам ташлади