Арсен Захарян Ла Лига ўйини учун қайдномада

“Реал Соседад” яримҳимоячиси Арсен Захарян Испания Ла Лигасининг 25-тури доирасида “Оведьо”га қарши баҳсда майдонга тушиш имконига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россиялик футболчи 21-февраль куни бўлиб ўтадиган учрашув учун жамоа қайдномасидан жой олди. Ўйин 18:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
22 ёшли Захарян 2023 йилдан буён Сан-Себастьян клубида тўп сурмоқда. У “Соседад” сафида жами 60 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Реал Соседад” жорий Ла Лига мавсумида 31 очко тўплаб, турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг