Хайкин Норвегия билан ЖЧ-2026га улгурмаслигини айтди

«Будё-Глимт» дарвозабони Никита Хайкин Норвегия терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинми, деган саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россиялик посбон Норвегия фуқаролигини олиш устида фаол ишлаётгани маълум, бироқ у мундиалга қадар барча ҳужжатларни расмийлаштириб улгурмаслигини таъкидлади.
«Ҳозирча йўқ. Менимча, яна кутишга тўғри келади. Бу узоқ жараён ва, афсуски, жуда кўп вақт олади», — деди Хайкин Cappuccino & Catenaccio Show дастурида.
Хайкин 2019 йилдан бери Норвегияда тўп сурмоқда (икки ойлик танаффус билан). Жорий мавсумда 30 ёшли дарвозабон 11 учрашувда майдонга тушди ва улардан бирида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Яқинда унинг жамоаси Чемпионлар лигасида «Интер» устидан кутилмаган ғалабани қўлга киритди — 3:1.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!