Скотт МакТоминай билан шартномани узайтириш бўйича ишлар кетмоқда

Италиялик таниқли журналист Николо Скира шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт МакТоминай атрофидаги вазиятга тўхталди. Унинг айтишича, "Наполи" футболчининг ўйинидан ниҳоятда мамнун ва келишув муддатини узайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Скиранинг таъкидлашича, музокараларда икки томон ҳам шартномани янгилаш ниятини яширмаяпти: жараён қизғин давом этмоқда. Неаполликлар МакТоминайни жамоа учун жуда муҳим фигура деб билади ва у майдонда индивидуал кўрсаткичлари билан фарқни юзага келтираётганини қайд этади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2024 йилдан бери Италияда тўп сурмоқда, бироқ унинг трансфер ҳуқуқлари ҳануз "Манчестер Юнайтед"га тегишли.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг