date

Далот Шешкога ОАВ босими ҳақида огоҳлантириш берди

Далот Шешкога ОАВ босими ҳақида огоҳлантириш берди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот жамоа ҳужумчиси Бенямин Шешко билан бўлган суҳбат тафсилотларини ошкор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Далотнинг айтишича, у Шешкога шундай деган: "Биласанми, нима бўлади? Битта гол урсанг, ОАВ сени кейинги мавсумнинг энг зўр ҳужумчиси деб ёзади. Шундай бўлса, эртаси куни ҳам ўша оддий йигитлигингча қолишинг керак". Бу фикрларни у Рио Фердинандга берган интервьюсида билдириб ўтди.

Шешко ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилган. Шу пайтгача у барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

23 февраль куни "қизил иблислар" АПЛнинг 27-тури доирасида сафарда "Эвертон" билан тўқнаш келади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Далот Шешкога ОАВ босими ҳақида огоҳлантириш берди