date

Киву Дюмфрис ва Чалҳаноғлу қачон сафга қайтишини айтди

Киву Дюмфрис ва Чалҳаноғлу қачон сафга қайтишини айтди

“Интер” бош мураббийи Кристиан Киву жароҳат олган ҳимоячи Дензел Дюмфрис ҳамда ярим ҳимоячи Ҳакан Чалҳаноғлу қачон жамоа машғулотларига қайтишини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Кивунунг айтишича, Дюмфрис эртадан бошлаб жамоа билан тўлиқ машғулотларга қўшилади ва таркиб танловига тайёр бўлади. Чалҳаноғлу эса, мураббий фикрича, душанба куни яна машғулотларни бошлайди.

Жорий мавсумда Дюмфрис “Интер” сафида барча турнирларда 15 учрашув ўтказиб, 3 та гол урди. Нидерландиялик футболчи тўпиқ жароҳатидан тикланмоқда.

Чалҳаноғлу эса бу мавсумда “Интер” таркибида 23 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди. Туркиялик ярим ҳимоячи мушакдаги шикастланишдан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву Дюмфрис ва Чалҳаноғлу қачон сафга қайтишини айтди