Аллегри А Серияда чемпионлик пойгасининг фаворитини айтди

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Сериясида чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассисга кўра, «Интер» ҳозирча энг асосий даъвогар. «Улар аниқ фаворит. 64 очкога эга ва 90 очкога етиб боришади. Мақсадга эришишимиз учун қолган 13 ўйинда 12 ғалаба олишимиз, фақат бир марта ютқазишимиз мумкин. Бу — математика. Агар улар қоқилса-ю, биз имкониятдан фойдалана олмасак, айб ўзимизда бўлади», — деди Аллегри.
26-турдан кейин «Интер» турнир жадвалида 64 очко билан пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Милан»дан фарқ 10 очкони ташкил этади, бироқ Аллегри жамоаси бир ўйин кам ўтказган.
22 февраль куни «Милан» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилади. Учрашув 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг