date

Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди

Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди

ЦСКА собиқ футболчиси Алексей Березуцкий Россия терма жамоасининг Гватемала ва Мали билан ўртоқлик учрашувларига чақирув олса, фаол футболчи сифатида борармиди, деган саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, барчаси ёшга боғлиқ: агар 30 ёшдан ошган ўйинчи бўлганида, бундай ўйинлар учун терма жамоага бормас эди. Березуцкий бу фикрини “RB Sport”га берган интервьюсида таъкидлади.

Алексей Березуцкий 2018 йилда профессионал фаолиятини якунлаган. У Россия терма жамоаси сафида 58 та учрашув ўтказиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлган.

Март ойида Валерий Карпин шогирдлари икки назорат баҳсини ўтказиши кутилмоқда. Рақиблардан бири сифатида Мали терма жамоаси кўрсатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди