date

«Бавария» Бруно Фернандеш трансферидан воз кечди

«Бавария» Бруно Фернандеш трансферидан воз кечди

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида яримҳимоячи Бруно Фернандешни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар яна кучайди. Матбуотда бу мавзу анчадан бери муҳокама қилинади: 31 ёшли португалиялик футболчини нафақат Саудия клублари, балки Европанинг айрим жамоалари, жумладан «Бавария» ҳам кузатгани айтилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Кристиан Фалк ўз сайтида берган хабарига кўра, Мюнхен клуби Фернандешни таркибига қўшишни режалаштирмайди. «Бавария» Леон Горецканинг ёзда кетиши эҳтимолини инобатга олиб, яримҳимоячилар бозорини ўрганмоқда, бироқ Бруно немис гранди талабларига мос келмайди — асосий сабаблардан бири унинг нархи юқорилиги экани таъкидланган.

Transfermarkt портали Бруно Фернандешнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳолайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Бруно Фернандеш трансферидан воз кечди