date

«Барселона» Педри ва Рэшфорд бўйича баёнот берди

«Барселона» Педри ва Рэшфорд бўйича баёнот берди

«Барселона» якшанба куни Ла Лига жадвалида яна етакчиликни қайтариб олишни кўзламоқда. Бунинг учун Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа ўз майдонида «Леванте»ни мағлуб этиши керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар учрашув учун асосий таркибни эълон қилди. Диққатга молик жиҳати шундаки, ярим ҳимоячи Педри ва ҳужумчи Маркус Рэшфорд захира ўйинчилар рўйхатидан жой олди.

Клуб ижтимоий тармоқлардаги баёнотида Педри ва Рэшфорд тўлиқ соғайгани ҳамда ўйнашга тайёр экани таъкидланди.

Маълумот учун, Педри жароҳати сабаб қарийб бир ой майдонга тушмади, Маркус Рэшфорд эса олдинги бир нечта учрашувни ўтказиб юборганди.

«Барселона» – «Леванте» учрашувини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Педри ва Рэшфорд бўйича баёнот берди