«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Монако»дан учралган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Қарама-қаршиликнинг умумий натижаси – 6:6, ҳамда монегаскилар сафарда кўпроқ тўп киритиб, кейинги босқичга чиқишди.
«Биз иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, зўр футбол кўрсатдик, бироқ буни биринчи бўлимда амалга оширишимиз керак эди. Тажовузкор ҳимояланишни истадик. „Сити“ иккинчи бўлимда „Монако“ни тор-мор келтирди, аммо бу етарли бўлмади. Биз одатда сифатли футбол намойиш этамиз, бироқ бугун бундай бўлмади. Хулоса чиқарамиз. Бизнинг жамоада тажриба у қадар катта эмас. Иккинчи бўлимда вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик, шунинг учун ҳам мусобақани тарк этмоқдамиз. Бу даражада „стандартлар“ ўта муҳим. „Барселона“ ва „Реал“ ўтган ҳафта улардан унумли фойдаланди. „Сити“ – йўқ. Бунинг устига жамоамиз биринчи 45 дақиқаликда кучсиз бўлиб кўринди. Биз янада кўпроқ ишлаймиз, аммо Чемпионлар лигаси – жуда талабчан турнир. Баъзида кутилмаган нарсаларни кўрсатиш ва омадли бўлиш керак. Афсуски, бугун бундай бўлмади», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Kun нашри. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди