date

Гарри Кейн яқин орада «Барселона»га кўчиб ўтмайди

Гарри Кейн яқин орада «Барселона»га кўчиб ўтмайди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн яқин келажакда «Барселона» сафида кўринмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ каталонияликлар президенти лавозимига номзод Хавьер Виллахоана инглиз юлдузини жамоага олиб келиш нияти борлигини айтганди. Бироқ Sky Sport хабарига кўра, Кейнни келаси ёзда таклиф қилиш режалаштирилмаяпти ва бу трансфер амалда ҳам жуда қийин. «Бавария» эса форвард билан шартномани 2028 ёки 2029 йилгача узайтиришни истамоқда.

Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи Венсан Компани бошқарувидаги жамоа сафида барча турнирларда 36 учрашувда 43 та гол урди. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 млн еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн яқин орада «Барселона»га кўчиб ўтмайди