date

Тудор «Арсенал»ни ҳозирча дунёдаги энг кучли жамоа деб атади

Тудор «Арсенал»ни ҳозирча дунёдаги энг кучли жамоа деб атади

«Тоттенҳэм» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Игор Тудор «Арсенал»нинг ўйинига юқори баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни Лондон дербисида «шпорлар» ўз майдонида «канонирлар»га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар кетма-кет учта жавобсиз гол ўтказиб юборди.

«Эҳтимол, ҳозирги пайтда “Арсенал” дунёдаги энг яхши жамоа», — деди Тудор матбуот анжуманида. Унинг сўзларини журналист Фабритсио Романо келтирди.

Тудор жорий ойда «Тоттенҳэм»ни бошқаришни қабул қилиб олди ва истеъфога чиқарилган Томас Франк ўрнини эгаллади. 27 турдан сўнг жамоа 29 очко билан АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса 61 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тудор «Арсенал»ни ҳозирча дунёдаги энг кучли жамоа деб атади