date

Бавария вундеркинди Карл Компанидан олган сабоғини айтди

Бавария вундеркинди Карл Компанидан олган сабоғини айтди

«Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл клубда ундан нима талаб қилиниши ҳақида очиқлади. 22 февраль куни германиялик иқтидор 18 ёшга тўлди, у аллақачон Мюнхен гранди асосий жамоасида 31 та учрашув ўтказиб улгурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карлнинг айтишича, мураббийлар ундан голлар уриш, голли узатмалар бериш, умумий ўйинда фойдали бўлиш ва ҳимояда ҳам жамоага кўмаклашишни кутмоқда. У айнан ҳимоявий масъулиятнинг муҳимлигини профессионал футболдаги дебютидан бери тобора кўпроқ англаб боряпти: академия даврида бу жиҳатга етарлича эътибор бермаганини тан олди.

Ярим ҳимоячи ҳимояда ўйнаш борасида Венсан Компани унга катта таъсир кўрсатганини таъкидлади. «Олдин ҳам ҳимояланиш кераклиги айтилади, аммо энди буни ўзим жуда яхши тушуняпман», — деди Карл.

Жорий мавсумда Леннарт Карл ҳисобида 7 та гол ва 4 та ассист бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария вундеркинди Карл Компанидан олган сабоғини айтди